АҚШ гипертовушли қуролларни синовдан ўтказди

Dark Eagle тизими соатига тахминан 6 минг километр тезликка эриша олади, қўмондонлик-назорат машинаси ва тўртта оғир юк ташувчидан иборат.

Жаҳон
30 июль, 15:44
АҚШ гипертовушли қуролларни синовдан ўтказди

АҚШ армияси ва денгиз флоти Атлантика океанида гипертовушли қуролларни синовдан ўтказди, деб хабар берди The War Zone Пентагон вакилига асосланиб.

"АҚШ армияси ва ҳарбий-денгиз кучлари яқинда Флорида штатидаги Канаверал бурнидаги космик кучлар базасида гипертовушли тизимни синовдан ўтказди", — деди нашрга АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили.

Манба синов айнан қачон ўтказилганига аниқлик киритмаган. Тахминларга кўра, бу 25 июль куни бўлиб ўтган, деб ёзади нашр Флорида ҳудудидаги ҳарбий авиация фаоллигига ишора қилиб.

"Ушбу синов оператив гипертовуш технологиясини ривожлантиришда муҳим босқич бўлди. Гипертовушли қуролларни жойлаштириш бўйича кейинги тараққиётга ёрдам берадиган аппарат ва дастурий таъминотнинг ишлаши бўйича муҳим маълумотлар тўпланди. Ҳозирча бизда қўшимча тафсилотлар ёки маълумотлар йўқ", деди у.

Маълумотларга кўра, гап АҚШ армияси ва денгиз флотини жиҳозлаш учун ишлаб чиқилаётган Dark Eagle узоқ масофали гипертовушли ракета тизими (LRHW) ҳақида бормоқда.

Dark Eagle гипертовушли ракеталари 5 Маx (соатига тахминан 6 минг км) тезликка эриша олади.  Пентагон маълумотларига кўра, комплекснинг аккумулятори қўмондонлик-назорат машинаси ва ҳар бири гипертовушли ракеталарга эга иккита контейнерли тўртта оғир юк ташувчидан иборат. Ракетанинг лойиҳадаги учиш масофаси 2775 км.

Гипертовушли комплекснинг биринчи прототипини 17-дала артиллерия бригадасининг 3-артиллерия полкининг 5-батальонига топшириш 2021 йил 7 октябр куни Вашингтон штатидаги Люис-Маккорд қўшма базасида маросим чоғида амалга оширилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+