Рақобат қўмитаси “Orient Finans” банкига нисбатан иш қўзғатди

Бунга банкда ташқи реклама воситаларини ўрнатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабаб бўлган. 

Жамият
29 июль, 10:26
Рақобат қўмитаси  “Orient Finans” банкига нисбатан иш қўзғатди

 “Orient Finans” банки молиявий жаримага тортилди.

Рақобат қўмитасига “Orient Finans” ХАТБ Термиз филиали томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўрнатилган ташқи реклама воситаларини қонунийлиги юзасидан мурожаат келиб тушган.

Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида, “Orient Finans” ХАТБ Термиз филиали томонидан Термиз шаҳри Ҳаким Ат-Термизий кўчасидаги банк офиси олдида ўрнатилган ташқи реклама воситаларининг ўрнатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари (паспорт, гувоҳнома, рухсатнома ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар) мавжуд эмаслиги ҳамда реклама ахборотини тарқатиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар билан белгиланган тартибда шартномалар имзоланмасдан келинганлиги аниқланди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 24 ва 25 моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари юзасидан “Orient Finans” ХАТБ Термиз филиалига нисбатан белгиланган тартибда  иш қўзғатилган. Иш натижаси бўйича молиявий жарима қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, қўмита томонидан аввал Ипотекабанк, "Корзинка" ва бошқаларга ҳам молиявий жарима қўлланилганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+