2024-2025 йил учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди
Жаҳон сиёсати, ҳуқуқ ва иқтисод, ахборот коммуникация соҳалари нисбатан қиммат йўналишлар саналади.
Жаҳон
29 июль, 14:19
2024-2025 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.
Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, нисбатан қиммат йўналишлар жаҳон сиёсати, ҳуқуқ ва иқтисод, ахборот коммуникация соҳаларидир. Соғлиқни сақлашда кундузги йўналишлар 10,5 млн. сўмдан бошланади.
Педагогика нисбатан арзон йўналиш саналади (7,4 млн. сўм)
Молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМлари белгиланган тартибга мувофиқ жорий йилда қабул қилинган талабалар учун тўлов-контракт миқдорларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.