Шавкат Мирзиёев Диёра Келдиёрова билан телефон орқали мулоқот қилди
Президент Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида биринчи марта чемпион бўлган спортчи қизни табриклади.
Шавкат Мирзиёев дзюдочи Диёра Келдиёрова билан телефон мулоқоти қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Парижда ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича беллашувларнинг 52 килограммгача вазн тоифасида барча рақибаларини енгиб, олимпия терма жамоамизга биринчи олтин медални келтирган Диёра Келдиёрова билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида биринчи марта чемпион бўлган спортчи қизни тарихий ғалаба билан қизғин табриклаб, ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Келдиёрова косоволик рақибини енгиб, Ўзбекистонга илк олтин медал тақдим этди.