Диёра Келдиёрова олимпиада финалига чиқди
Ўзбекистонлик дзюдочи камида кумуш медални нақд қилди.
Спорт
28 июль, 20:18
Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Париж олимпиадасида финалга чиқди.
Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки медалини нақд қилди.
Дзюдочи Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасининг финалига йўл олди.
У ярим финалда мезбонларнинг биринчи рақамли спортчиси, Олимпия ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари соҳиби Амандин Бушарни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.