Тошкент шаҳри ва вилоятидаги сув ҳавзаларининг ҳолати эълон қилинди

Бўзсув, Анҳор ва Бўрижар каналларидаги ифлосланиш ортган, Чорвоқ суви эса нисбатан тоза дея топилди. 

Жамият
27 июль, 11:20
Тошкент шаҳри ва вилоятидаги сув ҳавзаларининг ҳолати эълон қилинди

Ўзгидромет Тошкент шаҳри ва атрофидаги сув ҳавзалари тозалигини ўрганди. Унга кўра, Чорвоқ сув омбори суви нисбатан тоза дея топилди. 

2024 йилнинг 23 июль куни қуйидаги сув объектларида сув ифлосланиши индекси (СИИ) бўйича кимёвий ифлослантирувчилар миқдорига ер усти сувларидан намуналар олинди:
   
  - Бўзсув канали – Телеминора ҳудуди. Мис бўйича – 2,1 РEМ, фенол бўйича – 5,0 РEМ ва биоген моддалар бўйича (БПК5) 1,8 РEМ концентрацияларнинг ошиши қайд этилган. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси 11,59 мгО2/л ни ташкил этди. Сув сифати III синф-ўртача ифлосланган сувлар, СИИ-1,69.
     
  - Анғор канали – Кичик халқа йўлидан қуйида. Мис бўйича – 1,9 РEМ, фенол бўйича – 4,0 РEМ ва биоген моддалар бўйича (БПК5) 1,7 РEМ концентрацияларнинг ошиши қайд этилган.  Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси 11,41 мгО2/л ни ташкил этди.  Сув сифати III синф-ўртача ифлосланган сувлар, СИИ-1,48.

- Бўрижар канали- Magic city боғи ҳудуди. Мис бўйича – 1,5 РEМ, фенол бўйича – 3,0 РEМ ва биоген моддалар бўйича (БПК5) 1,8 РEМ концентрацияларнинг ошиши қайд этилган.  Кислород тартиби қониқарли бўлди, эритилган кислороднинг концентрацияси 11,74 мгО2/л ни ташкил этди.   Сув сифати III синф-ўртача ифлосланган сувлар (СИИ-1,24).
  
    - Салар канали – Экопаркдан қуйида. Мис бўйича – 4,7 РEМ, фенол бўйича – 6,0 РEМ ва биоген моддалар бўйича (БПК5) 1,6 РEМ концентрацияларнинг ошиши қайд этилган. 
Кислород тартиби қониқарли бўлди, эритилган кислороднинг концентрацияси 10,87 мгО2/л ни ташкил этди. Сув сифати III синф-ўртача ифлосланган сувлар, СИИ-2,36.
  
   - Қорасув канали – Фурқат парки худуди. Мис бўйича – 2,1 РEМ, фенол бўйича – 6,0 РEМ, хром ВИ бўйича – 1,1 РEМ ва биоген моддалар бўйича (БПК5) 1,8 РEМ концентрацияларнинг ошиши қайд этилган. Кислород тартиби қониқарли бўлди, эритилган кислороднинг концентрацияси 11,62 мгО2/л ни ташкил этди. Сув сифати III синф-ўртача ифлосланган сувлар, СИИ-2,02.

-  Чорвоқ сув омбори – Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган. Фенол бўйича-3,0 РEМ концентрацияларнинг ошиши қайд этилган. Кислород тартиби қониқарли бўлди, эритилган кислороднинг концентрацияси 10,75 мгО2/л ни ташкил этди. Сув сифати тоза сувлар -  II синф, СИИ-0,95.
    
-  Туябўғиз сув омбори – Тошкент вилоятидаги Оҳангорон дарёси ўрта оқимидаги  гидротехник иншоот. Мис бўйича-1,9 РEМ, фенол бўйича-4,0 РEМ концентрацияларнинг ошиши қайд этилган. Кислород тартиби қониқарли бўлди, эритилган кислороднинг концентрацияси 10,11 мгО2/л ни ташкил этди. Сув сифати III синф-ўртача ифлосланган сувлар, СИИ-1,43.

Ўтган ҳафтага билан солиштирилганда Қорасув канали, Салар канали, Туябўғиз  ва Чорвоқ сув омборидаги сув сифати муҳим ўзгаришларга дуч келмади, Бўзсув, Анҳор ва Буржар каналлари бундан мустасно, бу ерда сув сифати бироз ёмонлашди, СИИ бўйича тоза сувларнинг II-синфидан - ўртача ифлосланган сувларнинг III-синфига ўтди.   

Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти каналлари ва сув омборларидан олинган сув кимёвий таҳлил кўрсаткичлари бўйича ўртача ифлосланган сувларга тўғри келади,  Чорвоқ сув омбори бундан мустасно. 

Маълумот учун: Сув ифлосланиш индекси ер усти сувлари сифатини комплекс баҳолаш учун ишлатилади. Бу нафақат турли сув ҳавзаларидаги сув сифатини солиштириш, балки сув сифатининг вақтинчалик ва фазовий динамикасини баҳолаш имконини беради.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+