platina.uz

ЙҲХББнинг 26,5 млрд. сўмлик савдоларида қонунбузилиши аниқланди

Тендер йўл белгилари учун бўёқлар ва  шиша маҳсулотларни харид қилиш учун ўтказилган.

Жамият
26 июль, 10:34
ЙҲХББнинг 26,5 млрд. сўмлик савдоларида қонунбузилиши аниқланди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг тендер савдоларида қонунбузилиши аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълумот берди.

Қўмитага Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан 2024 йил 10 июнда бошланғич қиймати 26 млрд 500 млн сўмга яқин ўтказилган тендер савдолари юзасидан мурожаат келиб тушган.

Қўмита томонидан мурожаатга асосан олиб борилган ўрганишларда тендер савдолари йўл белгилари учун бўёқлар ва шиша маҳсулотларни харид қилиш учун ўтказилгани маълум бўлди.

Ишни кўриб чиқиш натижасида, Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талаблари бузилган деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига нисбатан тендер савдо натижасини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича кўрсатма берилди.

Шунингдек, ушбу қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликни белгилаш масаласи кўриб чиқилади.

Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+