platina.uz

Навоийда вилоят ҳокими ўринбосари ва икки ҳоким жазоланди

Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик бўйича ўринбосари ҳамда Нурота, Навоий шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилди. 

Жамият
26 июль, 11:00
Навоийда вилоят ҳокими ўринбосари ва икки ҳоким жазоланди

Навоийда вилоят ҳокими ўринбосари ва икки ҳокимга жазо қўлланилди.

Жумладан, Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Камолов Эркин Шамсиддиновичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Айтилишича, ўринбосар ўзига юклатилган лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажармаган;
- талабчанликни сусайтириб юборган;
- коммунал соҳа бўйича етарлича шуғулланмасдан, ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйган;
- ишда камчиликларга йўл қўйган.

Шунингдек, Навоий шаҳар ҳокими Эргашев Дилмурод Бекмурадович ва Нурота тумани ҳокими Файзиев Азамат Исматовичга ҳайфсан жазоси берилди.

Бунга ҳокимларнинг аҳоли бандлигини таъминлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспорт прогнози ижросини таъминлаш, коммунал соҳа билан ишлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш масалаларида ишларни қониқарсиз ташкил этгани, талабчанликни сусайтириб юборган, ишда камчиликларга йўл қўйгани сабаб қилиб келтирилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+