platina.uz

Хоразмда бюджет ташкилотларига 13 млрд. сўм маблағ ажратилади

Ҳарбий қисмлардан бирининг муҳандислик тармоқларини таъмирлаш учун 8 млрд. сўм берилади. 

Жамият
25 июль, 14:48
Хоразмда бюджет ташкилотларига 13 млрд. сўм маблағ ажратилади

Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг пул ажратиш бўйича қарори эълон қилинди.

Унга кўра бюджет ташкилотлари ва бюджетдан пул олувчиларга жами 13 млрд. сўмдан ошиқ маблағ ажратилади.

Иловага кўра, маблағлар қуйидагича тақсимланади:

- Вилоят физиатрия ва пулмонология марказига 800 млн. сўм (марказ мобил бригадаси учун автобус харид қилиш ва уни жиҳозлаш учун);

- Хивадаги Отчопар мажмуасини демонтаж қилиб, Урганчга кўчириш учун 992,9 млн. сўм вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" корхонасига;

- 53008-ҳарбий қисмнинг муҳандислик тармоқларини таъмирлаш учун 8 млрд. сўм;

- 2024 йил август ойида Хивада қовун сайли фестивалини ўтказиш учун 2 млрд. сўм;

- Урганч шаҳридаги эски қабуллар биносини таъмирлаш учун 350 млн. сўм ажратилади. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ва транспорт бошқармасига ҳам турли харажатлар учун пуллар ажратилади.

Ушуб қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари кенгашининг маҳаллий бюджет бўйича комиссияси раиси Э.Бабажанов зиммасига юкланган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+