Олимпиада-2024: Ўзбекистон кучли рақибга ютқазди
Испания термаси гуруҳда фаворит эканини биринчи ўйинда исботлади.
Спорт
24 июль, 20:03
Париждаги олимпиадада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испанияга қарши ўйин билан иштирокиини бошлади.
Биринчи бўлимда ҳар иккала жамоа ҳам чиройли ўйнади, ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди – 1:1. Элдор Шомуродов пеналтидан гол уриб, тарихга кирди.
Иккинчи бўлимда ҳам кураш кескин давом этди. Ҳатто испанларнинг пеналтисини Неъматов қайтарди. Аммо ҳеч қанча вақт ўтмай, Испания иккинчи голини киритди.
Шу тариқа ўзбекистонликлар олимпиадани мағлубият билан бошлади.
Олимпиада-2024, футбол, С гуруҳи, 1-тур
Ўзбекистон - Испания 1:2
Голлар: Шомуродов 45+3 пен. - Пубил 28, Гомес 62