Пойтахтда янги қурилаётган бино ёниб кетди

ФВВ маълумотига кўра, жабрланган ва қурбонлар йўқ. 

Жамият
23 июль, 13:03
Пойтахтда янги қурилаётган бино ёниб кетди

Тошкентда янги қурилаётган бино ёниб кетди. 

ФВВ Юнусобод туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида расмий маълумот берди. 

Бугун, 23 июль куни соат 12:35 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ш.Рашидов кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, зудлик билан 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб бориб, бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.  

Айни дамда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади. 

Тез орада қўшимча маълумот тақдим этилади, дейилади хабарда. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+