Тошкентда мебел цехи ёниб кетди
Ҳодиса олти соат ичида бартараф этилган, беш нафар ишчи ёнғиндан қутқариб олинди.
Тошкентдаги мебел цехида ёнғин кузатилди, ҳодиса олти соатда бартараф этилди. Ёнғин оқибатида беш ишчи қутқарилган.
2024 йил 27 февраль куни соат 00:13 да Чилонзор тумани, Сугалли ота кўчасида жойлашган, ангар сифатида фойдаланиб келаётган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Ёнғинга соат 00:17 да ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 01:29 да ўраб олинган ва соат 05:52 да тўлиқ бартараф этилди.
Ёнғинни бартараф этишга 18 та асосий, 2 та махсус ёнғин-қутқарув экипажи ва 5 та сув ташувчи ёрдамчи автомобиллар жалб этилди.
Ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 5 нафар ишчи ёнғиндан қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Ёнғин оқибатида халок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади ФВВ маълумотида.
Олдинроқ Тошкентдаги бизнес марказида ёнғин кузатилганди.