Бакалавр ва магистратура учун давлат гранти миқдори эълон қилинди

Магистратура учун грантлар ўтган йилга нисбатан ошгани қайд этилган. 

Жамият
21 июль, 9:17
Бакалавр ва магистратура учун давлат гранти миқдори эълон қилинди

Бакалавр ва магистратура учун давлат грантида қабул квоталари тасдиқланди.

Президентнинг 2024 йил 19 июлдаги Ф–36-сон фармойиши билан 2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.  

Унга кўра, бакалавр ва магистратура қабули учун жами 44 203 та давлат гранти ўринлари ажратилди.

Жумладан:
бакалавр кундузги таълим шаклига – 34 838 нафар; 
магистратура бўйича – 9 365 нафар грант ўринлари ажратилди.  

Таъкидлаш керакки, ўтган 2023-2024 йилги мавсумда бакалавриат бўйича кундузги таълим шаклига  34 860 нафар, магистратура бўйича  8 923 нафар этиб тасдиқланганди. Яъни бакалавр учун грантлар бироз камайган, аммо магистратура учун эса кўпайган. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+