platina.uz

"Бахти Ташкентский"нинг шерикларига ҳам жазо тайинланди

"Қонундаги ўғри"нинг акаси 10 йилга, ўғли эса 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бахтиёр Қудратуллаевнинг ўзи ўта хавфли рецидивист деб топилди. 

Жамият
19 июль, 14:27
"Бахти Ташкентский"нинг шерикларига ҳам жазо тайинланди

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида "Бахти Ташкентский" ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди. Жумладан, Ташкентскийнинг акаси 10 йилга, ўғли эса 9 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Шунингдек. Ш. Курбанов (1964 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Б. Зафаров (1994 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” банди ва 168-моддаси 4-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Ш. Рахимов (1981 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” банди, 168-моддаси 4-қисми “в” банди ва 276-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан Ш. Рахимовга жазони ўташ вақтида гиёҳвандликдан даволанишнинг мажбурий чоралари қўлланилиши белгиланди. Тайинланган озодликдан жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

А. Ходжаев (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “г” банди ва 165-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 7 йил 3 ой 20 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Д. Шарипов (1980 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, в” бандлари назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 14 йил 10 ой 14 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан Д. Шарипов ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

А. Мирзаханов (1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Ш. Сулаймонқулов (1978 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган) ва А. Норкулов (1997 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.

С. Хатамов (1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга моддий ва мансаб лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Н. Жуманиязова (1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил 4 ой 24 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Р. Шакуров (1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 6 йил 8 ой 14 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди. Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан Р. Шакуровга гиёҳвандликдан даволанишнинг мажбурий чоралари қўлланилиши белгиланди.

Ш. Қудратуллаев (1966 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан Ш. Қудратуллаев ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Т. Турмонов (1966 йилда Тошкент вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Ф. Вапаев (1988 йилда Хоразм вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 10 ой 18 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

М. Насирходжаев (1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 166-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан М. Насырходжаев ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Д. Муминхўжаев (1991 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) ва М. Усмонбоев (1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

М. Шодманов (1969 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Б. Худаяров (1984 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан Б. Худаяров ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

А. Машрафханов (1970 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) ва В. Курбанов (1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

А. Махамадиёров (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил 6 ой 21 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

А. Джураев (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Б. Бакаев (1973 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) 165-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

И. Қудратуллаев (1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

А. Алиев (1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 168-моддаси 4-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Ж. Солиев (1992 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

А. Турсунбоев (1995 йилда Андижон вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 168-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Б. Нармирзаев (1980 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” банди ва 168-моддаси 4-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазон умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Ф. Камалов (1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 168-моддаси 4-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан Ф. Камалов ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

М. Мирзоев (1985 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Н. Багадиров (1965 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазон умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

А. Шелёв (1972 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

М. Курбанов (1982 йилда Тошкент шаҳриджа туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “г” банди ва 168-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

О. Исламов (1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “г” банди ва 168-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 7 ой 20 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

М. Ибадуллаев (1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Судланувчилар Б. Қудратуллаев, А. Ходжаев, М. Курбанов, Ш. Курбанов, А. Турсунбоев, О. Исламов, А. Махамадиёров, А. Машрафхонов, Ф. Вапаев, М. Насирходжаев, Р. Шакуров, Д. Шарипов, Б. Зафаров, Ф. Камалов, Ш. Рахимов, А. Шелёв, Н. Багадиров, А. Мирзаханов, Н. Жуманиязова, И. Қудратуллаев, А. Алиев, Ж. Солиев, А. Турсунбоев ва Б. Нармирзаев жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+