Салимбой ва Бахти Ташкентскийнинг фарғоналик шериги ушланди
Абдулло Эгамбердиев пойтахтлик "кўча" вакиллари билан яқиндан алоқа ўрнатган бўлган.
Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида Бахти Ташкентский ва Салим Абдувалиевларнинг шериги Абдулло Эгамбердиев қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
У ИИБ тезкор ходимлари томонидан қўлга олинган. Абдулло Эгамбердиев 2022-2023 йилларда "қонундаги ўғри" Бахтиёр Қудратуллаев ва Салим Абдувалиевлар билан яқин алоқа ўрнатган ва Марғилон шаҳрини норасмий "назорат қилиш"га уринган.
У аввал ҳам ЖКнинг 166-моддаси билан судланган. Ҳозирда Эгамбердиевга Жиноят кодексининг 168-моддаси билан иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Салим Абдувалиев ва Бахтиёр Қудратуллаев ўтган йили қишда қўлга олинганди.
Абдувалиев суд ҳукми билан 6 йилга қамалди, Бахти Ташкентский устидан суд давом этмоқда.