Ташқи ишлар вазирига ўринбосар тайинланди
Нуримбетов бошқа ишга ўтгани учун лавозимидан озод этилди.
Жамият
17 июль 2024 йил

Раҳматилла Нуримбетов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.
У 2023 йил охирида ушбу лавозимга тайинланганди. Унинг ўрнига Илҳом Ҳайдаров тайинланди.
У бунга қадар узоқ йиллар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбари бўлган.