Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Жамият
29 декабрь 2023 йил
Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Вазир ўринбосари бўлиб ишлаётган Баҳромжон Аълоев вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У 2022 йил ноябрдан тайинланган эди.

Шунингдек, Музаффарбек Мадраҳимов ва Раҳматулла Нуримбетов Ташқи ишлар вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.

М.Мадраҳимов тайинловга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Америка, Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик департаментига, Р.Нуримбетов эса МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик департаментига раҳбарлик қилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+