Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида транспорт воситалари тезлиги пасайтирилади
Бу аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва ЙТҲларни камайтириш учун амалга оширилмоқда.
Қорақалпоғистонда аҳоли хавфсизлиги ва ЙТҲлар олдини олиш учун айрим йўлларда тезлик пасайтирилади.
Бу ҳақда Қорақалпоғистон Вазирлар кенгашининг қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Элликқалъа, Хўжайли, Қораўзак, Қўнғирот, Кегейли, Қонликўл, Тўрткўл, Амударё, Беруний, Шўманой ва Нукус туманлари ҳудудларидаги автомобил йўлларининг айрим қисмларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракатланиш тезлиги иловага мувофиқ 100 км/соат тезликдан 70 км/соат тезликка ўзгартирилмоқда.
Қарор 16 июл санасида эълон қилинган ва шу муддатдан кучга кириши белгиланган.
Қарор иловасида йўлларнинг қайси қисмларида тезлик пасайтирилиши белгиланган. Жумладан, "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау" автомобил йўлининг 592-595, 715-718, 680-685, 687-692- километрида, "Нукус-Хўжайли” йўлининг 8-11-километрида тезлик 70 км/соатгача пасайтирилади. Тўлиқ рўйхат қарор иловасида келтириб ўтилган.