platina.uz

Украина разведкаси Путинга қарши суиқасдлар ҳақида эълон қилди

Кремл томони мазкур баёнотга тезкор жавоб қайтарган. 

Жаҳон
13 июль, 18:50
Украина разведкаси Путинга қарши суиқасдлар ҳақида эълон қилди

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов Россия президенти Владимир Путиннинг ҳаётига суиқасдлар ҳақида гапирди.

Буданов 13 июл, шанба куни Украинанинг NV нашрига берган интервьюсида бу маълум қилди.

"Уларни (Путинни ўлдиришга ҳаракат – таҳр.) амалга оширишга уринишлар бўлган, бироқ, кўриб турганингиздек, барчаси ҳозирча муваффақиятсиз чиқди", — деди Буданов.

Будановга кўра, Владимир Путин "муроса қилинадиган шахс эмас".

Ўз навбатида разведка раҳбари Буданов совет диктатори Иосиф Сталиннинг ўлимига гувоҳ бўлган бувисининг ҳикояларини эслади.

"Унинг сўзларига кўра, одамлар ўшанда бутун дунёси вайрон бўлган деб ўйлашган, қандай яшаш кераклиги номаълум бўлиб қолган. Путин 20 йилдан кўпроқ вақт давомида ҳокимият тепасида, шунинг учун руслар унинг ўлишидан қўрқишади. Чунки Путин (гуё) уларнинг ҳаёти барқарорлигининг кафолати", - дея қўшимча қилди Бош разведка бошқармаси бошлиғи.

Ўз навбатида Кремл мазкур сўзларга дарҳол жавоб қайтарди.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Украина томонидан аниқ хавфлар борлигини айтиб, президентни қўриқлаш юқори даражада эканини айтди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+