platina.uz

Демократик партия ҳомийлари Байден сабаб сайлов кампаниясини молиялаштиришни тўхтатмоқда

Бу АҚШ раҳбарининг президентлик дебатидаги омадсиз чиқиши билан боғлиқ. 

Жаҳон
13 июль, 9:27
Демократик партия ҳомийлари Байден сабаб сайлов кампаниясини молиялаштиришни тўхтатмоқда

АҚШ Демократик партияси ҳомийлари умумий қиймати 90 миллион доллардан ортиқ маблағни ўтказишни музлатиб қўйди.Бу АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденни сайлов кампаниясида бошқа номзод билан алмаштирмагунча давом этади, ёзади The New York Times икки манбага асосланиб.

Суҳбатдошларнинг сўзларига кўра, "саккиз рақамли мажбуриятлар"нинг яна бир қисми музлатилган.

NYT мақоласида айтилишича, 90 миллион доллар ҳанузгача Future Forward сиёсий ҳаракат қўмитасига ўтказилмаган. Нашр ҳомийларнинг бундай қарорларини Жо Байденнинг Доналд Трамп билан баҳсдаги муваффақиятсиз чиқиши билан боғлайди. Қайд этилишича, маблағ ўтказишдан бош тортиш амалдаги президент маслаҳатчиларининг жаноб Байденни пойгадан кетишга кўндириш уринишлари фонида содир бўлмоқда.

Демократик қўмита баҳс олдидан Жо Байденнинг сайловолди кампанияси учун 700 миллион доллардан ортиқ маблағ йиғишни режалаштирган. Шу кунгача улар 430 миллион доллар йиғишган.

Июнь ойида Жо Байден Доналд Трамп билан дебатда қатнашган эди. Дебатни ташкил этган CNN телеканали сўровига кўра, томошабинларнинг 67 фоизи Доналд Трампни ғолиб деб билишган. Шундан сўнг, бир қатор Америка оммавий ахборот воситалари, ҳукумат амалдорлари ва Демократик партия донорлари амалдаги президентдан сайловолди пойгасидан чиқишни сўрашди. NBC ва FT Байденнинг сайловолди кампанияси донорлар хайрияларини қисқартиришга тайёргарлик кўраётганда, унинг сайловолди кампанияси учун маблағ тугаши хавфига дуч келганини ёзди.

Жо Байден эса пойгани тарк этишдан бош тортди. АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрга белгиланган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+