platina.uz

Рақобат бузилиши бўйича ишларни кўриб чиқиш тартиби белгиланди

Қонунбузилишлар бўйича чиқарилган қарорларни кўриб чиқиш муддати бир ойни ўз ичига олади. 

Жамият
12 июль, 12:10
Рақобат бузилиши бўйича ишларни кўриб чиқиш тартиби белгиланди

"Рақобат тўғрисидаги Қонун" қабул қилингани муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори билан:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

- истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг ваколатли давлат органи томонидан иш қўзғатмасдан кўриб чиқилиб, кўрсатма бериладиган айрим ҳолатлари;

- давлат ёрдамини беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан мажбурий тартибда келишилиши;

- рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун монополияга қарши орган томонидан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилиш;

- монополияга қарши орган табиий монополия субъектлари товарларининг нархларини (тарифларини) тартибга солишда иштирок этмаслиги;

- монополияга қарши комплаенс тизими республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ягона етказиб берувчи ҳамда товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда, юридик шахслар ва юридик шахсларнинг бирлашмаларда мажбурий тартибда жорий этилиши.

Ушбу ҳужжатда қонунчиликни бузишда иш қўзғатиш асослари ҳам белгилаб берилган. Жумладан, қонун бузилиш ҳолатлари, жисмоний ва юридик шахслардан келиб чиққан мурожаатлар, маҳаллий ҳокимият органларидан келиб тушган тақдимномалар ва бошқалар.

Шунингдек, қонунбузилишлари текширишда иштирок этувчи шахслар рўйхати ҳам тасдиқланди, бунда ваколатли давлат органлари, экспертлар, гувоҳлар, таржимонлардан ташқари фан, санъат ва бошқа соҳаларда махсус билимга эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.

Қонун бузилиши ишини кўриб чиқиш муддатини махсус комиссия ҳал қилади.

Бундан ташқари қарорда расмий давлат органи қарори , кўрсатмалари ва хатлари юзасидан шикоят қилиш тартиби ҳам кўрсатиб ўтилган. Бунда шикоятлар қарор чиққанидан бир ой ичида қабул қилинади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+