Учтепа тумани ҳокими лавозимидан кетди
Фарҳод Абдуллаевнинг ўрнига вақтинча раҳбар ҳам тайинланди.
Жамият
11 июль, 14:12
Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
У “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ раиси этиб тайинланди. Президент қарори билан “Олмалиқ КМК” АЖ таркибидаги “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида шу комбинат ташкил этилган эди.
Ҳокимлик вазифасини биринчи ўринбосар Жамшид Алимжонов вақтинча бажариб туради.