platina.uz

Оролбўйида минглаб фуқароларнинг ишсизлик муаммоси ҳал этилди

Сув таъминотини яхшилаш учун 50,2 км ичимлик суви тармоғи тортилди. Ўнлаб трансформаторлар таъмирланди. 

Жамият
10 июль, 10:50
Оролбўйида минглаб фуқароларнинг ишсизлик муаммоси ҳал этилди

Давлат раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари У.Мухаммадиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи Оролбўйи ҳудудидаги фаолиятини давом эттирмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистондаги 16 та туман ва шаҳарлардаги 403 та маҳаллаларда ўтказилган ўрганишлар, Президент Виртуал ҳамда Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар асосида аҳоли турмуш шароитини ва даражасини яхшилаш бўйича ўтган бир ой мобайнида қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, илк босқичда 64 та сектор кесимида ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, ишсизлик даражасини камайтириш, ёшлар орасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалалр бўйича ойма-ой “маҳаллабай” ва “туманбай” режа-графиклари ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.

Натижада, ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида 8,7 км йўллар асфальтланди, 101 км ички йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизилди. Электр таъминотини яхшилаш учун 126 та трансформатор таъмирланиб, 9 таси янгидан ўрнатилди, 93 та симёғочлар алмаштирилди, қўшимча 548 та устунлар ўрнатилди, 17,8 км тармоқ тортилиб, 97 та янги тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Аҳолини ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 50,2 км ичимлик суви тармоғи тортилди. Газ таъминоти масаласида 238 та газ тақсимлаш пунктлари таъмирланди, 29 км газ тармоқлари капитал таъмирланди.

Маҳаллаларни ободонлаштириш мақсадида 62 км ички кўчалар тартибга келтирилди, 72 км узунликдаги лоток, ариқ, канал, коллектор-зовурлар тозаланди.

Оролбўйи ҳудуди бўйича жами 5 611 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Жумладан, уларнинг бандлиги мавжуд бўш иш ўринлар, ўзини ўзи банд қилиш, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун экин ери ажратиш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали таъминланди.

Жойларда аҳоли ва ёшлар орасида тадбиркорликни, кичик бизнесни ривожланитириш мақсадида маҳалла “еттиликлари” билан ҳамкорликда 3 мингдан зиёд – жами 68,5 млрд сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилишига эришилди.

Аҳоли соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида жами 72 мингдан зиёд фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, 721 нафарига даволаниш учун ордер берилди, 98 нафар беморларда бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Ўтган ой давомида ижтимоий кўмакка мухтож “Аёллар дафтари”даги 4 мингдан зиёд хотин-қизларга 1,6 млрд. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Ундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан 58 нафар ишсиз хотин-қизларга тикув машиналари, пиширув печлари, мотокультиватор топширилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+