platina.uz
Сиёсат

Ер ресурсларининг ёмонлашуви ҳар йили $830 млн зарар келтиради

Орол денгизининг қуриши натижасида 3 миллион гектар майдон яроқсиз ҳолга келган ва ҳудуднинг 56 фоизи шамол эрозияси таъсири остида қолган.

Ер ресурсларининг ёмонлашуви ҳар йили $830 млн зарар келтиради

Президентга тақдим этилган тақдимотда чўлланишга қарши кураш стратегияси лойиҳаси ҳам алоҳида кўриб чиқилган.

Унга кўра, Ўзбекистон ҳудудининг 70 фоизи арид зонадан иборат бўлиб, ерларнинг 70 фоиздан ортиғи деградацияга учраган. Ер ресурсларининг ёмонлашуви иқтисодиётга ҳар йили 830 миллион доллар зарар келтирмоқда. Орол денгизининг қуриши натижасида 3 миллион гектар майдон яроқсиз ҳолга келган ва ҳудуднинг 56 фоизи шамол эрозияси таъсири остида қолган.

Шу муносабат билан “Green University” ҳузурида минтақавий қўшма илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклиф қилинган. Ушбу марказ чўлланишни бошқариш бўйича Марказий Осиёдаги биринчи илмий хабга айланиши кўзда тутилмоқда.

Марказ таркибида 15 та ихтисослашган лаборатория фаолият юритади, сунъий йўлдош маълумотлари, GIS ва масофадан зондлаш технологиялари асосида ерлар ҳолатини рақамли мониторинг қилиш йўлга қўйилади, қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар бўйича генетик банк шакллантирилади, тупроқнинг кимёвий ва физик таҳлил тизими такомиллаштирилади.

Натижада чўлланишни прогноз қилиш ва хариталаш миллий тизими яратилади, Оролбўйи ва қурғоқ ҳудудларда яшил қоплама кенгайтирилади, яйловлардан барқарор фойдаланиш ҳамда чўл иқтисодиёти моделлари жорий этилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid