Ипотекабанкка қарши иш қўзғатилди

Рақобат қўмитасига кўра, банк омонат шартларини бузган.

Жамият
7 кун аввал, 9:58
Ипотекабанкка қарши иш қўзғатилди

Рақобат қўмитаси Ипотекабанкка нисбатан иш очди

Рақобат қўмитаси томонидан ўз ваколатлари доирасида жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида “Instagram” ижтимоий тармоғидаги “IPOTEKABANK” АТИБ саҳифасида банк томонидан жорий қилинган “Super” номли омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 26 фоиздан эканлиги баён этилган.

Ушбу ахборотга банкнинг интернетдаги расмий саҳифаси жойлаштирилган маълумотлар асосида аниқлик киритилишича, “Super” номли омонат тури шартларига мувофиқ мижозлардан касса орқали депозитга қабул қилинган нақд пул маблағлари бўйича дастлабки 3 ой учун 26 фоиздан ва кейинги уч ой учун 14 фоиздан ҳисобланиши, худди шунингдек, онлайн қабул қилинган депозит пул маблағлари бўйича эса мос равишда 26,09 ва 14 фоиздан ҳисобланиши маълум бўлди.

Бунда, “Super” номли омонат тури бўйича фақатгина дастлабки 3 ой учун 26 фоиздан пул маблағлари берилса-да, ижтимоий тармоқдаги реклама ахборотида омонатнинг муҳим шартлари очиб берилмаган.

Рекламани бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолатни ифодалаши мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олиб, “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси, 43-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси талаблари бузилиши аломатлари юзасидан “IPOTEKABANK” АТИБга нисбатан иш қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, қўмита аввалроқ фермерлар мурожаати сабаб Агробанк Тошкент вилояти бошқармасига қарши иш очганди

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+