Ёшлар учун яна бир мега-лойиҳа бошланяпти
Бу тадбирлар Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан ўтказилади.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни маънавият ва маърифатга ошно қилиш мақсадида бутун республика бўйлаб мега-лойиҳа бошланмоқда.
Июл-август ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб “Биз бир бўлсак, ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!” шиори остида “Маънавият фестивали” бўлиб ўтади.
Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган мазкур тадбир Республика Манавият ва марифат маркази, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилади.
Фестивал доирасида қуйидаги лойиҳалар режалаштирилган:
“Ватан мадҳи” номли мусиқий концерт дастури;
“Мутолаа марафони”;
“Энг маънавиятли маҳалла”;
“Зиёлилар форуми”;
“Уч авлод учрашуви”;
“Оила – манавият қўрғони”;
“Аждодларга эҳтиром”;
“Маърифат-тур”;
“Миллий бирдамлик”;
“Инсон қадри”;
“Маърифат соати”;
“Маънавият кубоги” спорт мусобақаси;
“Кинокарвон”.
Аввалроқ ёшлар ойлиги доирасида ҳам худди шундай фестиваллар, танловлар ва лойиҳалар бўлиб ўтганди.