Бутунжаҳон ёшлар фестивали бошланди

Ушбу тадбирлар Ўзбекистон бўйлаб биринчи марта ташкил этиляпти.

Жамият
2 кун аввал, 21:08

Президентнинг халқаро тадбирларда билдирган таклиф ва ташаббусларининг ижросини юқори савияда таъминлаш мақсадида 26-30 июн кунлари илк маротаба “Бутунжаҳон ёшлар фестивали” бошланди.

Фестивал доирасида 15 та халқаро тадбир ўтказилиб, ушбу тадбирларга 92 та давлатдан 700 нафардан ортиқ хорижий иштирокчилар қатнашади.

Фестивалнинг очилиш маросими 26 июн куни Самарқанд шаҳридаги “Боқий шаҳар” мажмуаси ҳудудидаги амфитеатрда бўлиб ўтяпти.

27-28 июн кунлари фестивал доирасида Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида алоҳида тадбирлар ўтказилади. 

Жумладан:

  • Самарқанд вилоятида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ёшлар форуми;
  • Қўшилмаслик ҳаракати Ёшлар саммити;
  • ТОП 500 та олий таълим муассасалари иштирокида Глобал таълим форуми;
  • Бухоро вилоятида Марказий Осиё ёшлар форуми;
  • Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг Ёшлар Кенгашини тузиш бўйича эспертлар йиғилиши;
  • Жанубий Корея ва Марказий Осиё ёш лидерлар форуми ҳамда Ўзбекистон-Корея ёшлар форуми;
  • Тошкент вилоятида БМТнинг “Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси”;
  • Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ёш тадбиркорлар форуми;
  • Ўзбекистон-Япония ёшлар форуми;
  • Хоразм вилоятида Ўзбекистон-Ҳиндистон ёшлар форуми ва Марказий Осиё-Хитой ёш иқтидорлар форуми;
  • Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти ёш лидерлар форуми;
  • Тошкент шаҳри – МДҲ ёшлар пойтахти лойиҳаси доирасидаги тадбирлар.

Фестивал доирасида 27-29 июн кунлари Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида таниқли олимлар, маданият ва санъат вакиллари, тадбиркорлар, спортчилар билан учрашувлар, кўргазмалар ташкил этилади.

Шунингдек, Ёшлар ижод саройи атрофида жасорат, иқтидор, таълим, IT ва тадбиркорлик, маданият ва санъат, касб-ҳунар, спорт мавзуларида павильонлар ташкил этилади. Павильонларда ёшлар учун турли интерфаол ўйинлар, викториналар, маҳорат дарслари, кўразмалар, мушоиралар, китоб тақдимотлари, танлов ва мусобақалар ташкил этилади ва иштирокчилар рағбатлантирилади.

30 июн – “Ёшлар куни” байрами ҳамда “Бутунжаҳон ёшлар фестивали”нинг ёпилиш маросими муносабати билан Тошкент шаҳридаги “Ҳумо Арена” муз саройида гала-концерт бўлиб ўтади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+