Хоразмда ёшлар фестивали бўлиб ўтди
Ёшлар ойлиги доирасида навбатдаги ёшлар фестивали 5 июнь куни ёшларга хос юқори атмосферада Хоразм вилоятида ўтказилди.

Ўзбекистоннинг энг катта кучи, бебаҳо бойлиги, келажаги бўлган ёшларнинг қайноқ ва унутилмас ёшлар ойлиги ўзига хос юқори кайфиятда 3 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасида старт олди. 5 июнь куни эса Хоразм вилоятида юқори атмосферада ёшлар фестивали ўтказилди.






Маълумот учун, ёшлар фестиваллари қуйидаги саналарда барча ҳудудларда бўлиб ўтади:
Бухоро вилояти 8 июнь, Навоий вилояти 10 июнь, Сурхондарё вилояти 12 июнь, Қашқадарё вилояти 14 июнь, Самарқанд вилояти 16 июнь, Наманган вилояти 18 июнь, Сирдарё вилояти 20 июнь, Андижон вилояти 22 июнь, Фарғона вилояти 24 июнь, Тошкент вилояти 25 июнь, Тошкент шаҳри 30 июнь.


