Ангрен ИЭСнинг 5 миллиард сўмга яқин қарзи бекор қилинди
ИЭС газ нархининг ошиши сабаб тўловларнинг қимматлашуви ортидан Рақобат қўмитасига мурожаат қилган.
Рақобат қўмитаси аралашуви билан Ангрен ИЭСнинг 5 млрд. сўмга яқин қарзи бекор қилинди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳудудий бошқармаси томонидан Ангрен шаҳрида фаолият юритувчи “ANGREN ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖнинг қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мурожаатда “ANGREN ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖ Ангрен шаҳрида жойлашган ягона ишлаб чиқарувчи “YEROSTIGAZ” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган ва мунтазам етказиб бериладиган газдан ёқилғи сифатида фойдаланилиши ва ўзаро тузилган хўжалик шартномаси орқали газ харид қилинишини таъкидланган. Жамият томонидан 2023 йил 8 ноябрдан бошлаб нархни қимматлаштирилганлиги, яъни етказиб берилган 1000 м.куб ерости кўмир гази учун 265 536,32 сўмдан реализация қилинганлигини билдириб “YEROSTIGAZ” АЖ табиий монополия субъектлари давлат реестрига киритилганлигини инобатга олиб ушбу масалада Қўмитадан амалий ёрдам беришни сўраган.
Юқоридагиларга кўра ҳудудий бошқарма томиндан “YEROSTIGAZ” АЖга “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг бузилиш аломатлари билан Вазирлар Маҳкамасининг 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига асосан, асосиз ҳисобланган 5 млрд сўмга яқин пул маблағлари “ANGREN ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖ фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатма берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қўмита минерал ўғитлар қимматлашуви ортидан "Махам Чирчиқ" корхонасига ққарши иш очганди.