Агриппина Шин корейс университетига ректор бўлди

Яқинда у бошчилик қилган Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилган эди.

Жамият
9 июль, 20:33
Агриппина Шин корейс университетига ректор бўлди

Агриппина Шин Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори лавозимига тайинланди. Шин Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари ҳамдир.

У раҳбарлик қилган Мактабгача таълим агентлиги фаолияти президент фармони билан тугатилиб, вазирлик таркибига ўтказилган эди.

Аввалги ректор Виктор Нам Тошкент шаҳридаги “А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Иқбол Мелиқўзиев Тошкент шаҳридаги “С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг директори лавозимига тайинланди.

Элдор Шерманов эса Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг ўқув ишлари бўйича проректори – ректори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб 6 ой синов муддати билан тайинланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+