"Қишлоққурилишбанк"дан ажратилган кредитни ўзлаштирган тадбиркор жазоланди

У  Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ходими билан ҳам тил бириктирган.

Жамият
8 июль, 20:01
"Қишлоққурилишбанк"дан ажратилган кредитни ўзлаштирган тадбиркор жазоланди

Жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судининг очиқ суд мажлисида "Қишлоққурилишбанк" (ҳозирги Бизнеси ривожлантириш банки)дан ажратилган кредитни ўзлаштириб юборган тадбиркорга ҳукм ўқилди. 

У  Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси вакили - техник назоратчи Е.И. билан тил бириктирган.

Маълум бўлишича, Р.Т. ўзи раҳбарлик қилувчи “Tomaris Azia Star” МЧЖ “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси билан қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича шартнома тузган. У бажарилмаган ишларни ҳам ҳисоб-фактураларига қўшиб ёзиб, умумий 4.766.104.955 сўм пул маблағларини “Tomaris Azia Star” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилишига эришиб, 5 фоиз транспорт харажатлари, 18 фоиз пудратчининг харажатлари, 0.32 фоиз суғурта харажатлари, 15 фоиз ҚҚС тўлови харажатларини қўшиб ҳисоблаганда жами 295.720.260 сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Шу каби, Т.Р. жиноий ҳаракатини давом эттириб,  “Олтин водий” маданият марказига умумий қиймати 392.214.580 сўмлик 37 турдаги мусиқа ва чолғу асбоблари етказиб берилганлиги қайд қилинган бўлсада, амалда 9 турдаги жами 56.966.000 сўмлик мусиқа ва чолғу асбобларини етказиб бермаган, ўзганинг жуда кўп миқдордаги жами 352.686.260 (295.720.260+56.966.000) сўм пул маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Назоратчи Е.И эса ҳужжатларни сохталаштириш ва имзоларни қўйдиришда унга ёрдам берган.

Т.Р. “Binokor me'mor” масъулияти чекланган жамиятига раҳбарлик қилиб келиб АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Жиззах минтақавий филиалидан  18 ой муддатга 24 фоиз устамаси билан 3.350.000.000 сўмлик айланма кредит маблағларни ажратилишига эришган. Сўнгра аслида бажарилмаган 245.200.000 сўмлик қурилиштаъмирлаш ишлари бажарилганлиги тўғрисида сохта ёзувлар киритиб, ҳужжатларни қалбакилаштириб, ҳужжатларни қалбаки эканлигини била туриб тақдим этиб, жами 245.200.000 сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Якуний ҳукмга кўра, Р.Т. га узил-кесил ўташ учун ойлик иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 2 (икки) йил 4 (тўрт) ой 27 (йигирма етти) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Унинг давлат манфаатларига етказган зарарлари ҳам қопланган.

Е.И.га эса  узил-кесил 2 (икки) йил 1 (бир) ой муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ойлик иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 2 (икки) йил 8 (саккиз) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+