Уч вилоят солиқ бошқармаси ўринбосарлари ишдан олинди
Пахтаобод, Избоскан, Шароф Рашидов ва Янги Наманган тумани солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳамда 25 нафар масъуллар билан ҳам меҳнат шартномалари бекор қилинди.
Уч вилоят солиқ бошқармаси ўринбосарлари ва тўртта туман инспекцияси бошлиғи ишдан олинди.
Улар ДСҚ раиси Шерзод Кудбиев ўтказган ҳайъат йиғилишида ишдан олинган.
Айтилишича, Қашқадарё, Андижон, Фарғона вилояти солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Пахтаобод, Избоскан, Шароф Рашидов ва Янги Наманган тумани солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳамда 25 нафар масъуллар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Шунингдек, 150 нафарга яқин ходимга интизомий чоралар белгиланди 15 нафар ходимнинг унвони 1 поғонага пасайтирилди.
Йиғилишда айтилишича, жорий йилнинг I ярим йиллигида бюджетга 85,8 трлн сўм миқдорида солиқ тушумлари таъминланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,5 %га, ҳудудларда 24,4 %га, туманларда 37 %га ўсганлиги кузатилган.