Шушада Туркий давлатлар ташкилоти саммити ўтказилади

Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ушбу тадбирда иштирок эта олмайди. У Туркия-Нидерландия футбол учрашувига бориши кутилмоқда. 

Сиёсат
4 июль, 16:11
Шушада Туркий давлатлар ташкилоти саммити ўтказилади

Туркий давлатлар ташкилотининг Шуша саммити ўтказиладиган сана ва дастури эълон қилинди.

Ташкилот матбуот хизмати хабарига кўра, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан ташкил этилган саммит 5-6 июль кунлари Шуша шаҳрида бўлиб ўтади.

Тадбирда иштирокчи давлатлар – Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этади. Улар билан бирга кузатувчи давлатлар раҳбарлари ва ташкилот Бош котиби Кубаничбек Омуралиев ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Аммо маълумотларга кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон тадбирларда қатнаша олмайди. Туркия раҳбари Германияда мамлакат терма жамоасининг Нидерландия билан учрашувини томоша қилиш учун бориши кутиляпти. 

"Транспорт алоқаси ва иқлим бўйича ҳаракатлар орқали барқарор келажакни қуриш" мавзусидаги саммит ташкилотнинг асосий масалалари ва кун тартиби бўйича юқори даражадаги муҳокамалар учун платформа бўлиб хизмат қилади.

Саммит якунлари бўйича Қорабоғ декларацияси ҳамда бошқа бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+