Россиялик депутат ва сенаторлар хорижга сафар учун аввалдан рухсат олиши керак бўлади

Парламент палаталари раҳбариятининг розилигисиз хорижга чиққан депутатлар мандатлари тугатилади. 

Жаҳон
4 июль, 15:50
Россиялик депутат ва сенаторлар хорижга сафар учун аввалдан рухсат олиши керак бўлади

Эндиликда россиялик депутатлар ва сенаторлар хорижга чиқиш учун рухсат олишлари керак бўлади. 

Россия Давлат Думаси парламент палаталари раҳбариятининг розилигисиз хорижга чиққан депутатларни мандатларидан маҳрум этишга рухсат берувчи қонунни қабул қилди.

Қонун муаллифлари хорижга чиқишни палаталар спикерлари билан мувофиқлаштириш талабини "Россия хавфсизлигига янги таҳдидлар" пайдо бўлиши ва кучайиши муносабати билан "давлатнинг ҳам, чет элга чиқаётганларнинг ўзлари ҳам" хавфсизлик масалалари билан изоҳладилар. 

Қонун муаллифларидан бири, Давлат Думаси хавфсизлик қўмитаси раиси Василий Пискарев Украина судларининг Давлат Думаси депутатларига нисбатан сиртдан ҳукм чиқарган ҳолатларни мисол қилиб келтирди.

"Агар Украина судининг ҳибсга олиш тўғрисида сўров билан бундай ҳукми Интерпол ахборот базасига тушса, мезбон давлат ҳокимияти қидирувдаги фуқарони ҳибсга олиши ва уни сўраган томон, бу ҳолда Украинага топшириши керак бўлади", - дейди у.

Май ойида Россия Президенти Владимир Путин фармони билан Федерация Кенгаши, Давлат Думаси депутатлари ва давлат сирлари ва махфий маълумотларга эга бўлган ҳудудий қонунчилик ассамблеялари аъзоларини чет элга сафарлари ҳақида ФХХ ва Тергов қўмитасига хабар беришлари кераклиги белгиланганди. 

Улар сафардан 30 кун олдин хорижга чиқиш ҳақида махсус хизматларни хабардор қилишлари керак.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+