platina.uz

Рақобат қўмитаси Лукойлга нисбатан иш қўзғатди

Компания ҳаракатлари сабаб техник олтингугуртнинг биржадаги нархи 50 фоизгача ошган. 

Жамият
4 июль, 18:17
Рақобат қўмитаси Лукойлга нисбатан иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси Лукойлга қарши нарх манипуляцияси бўйича иш очди.

Қўмита томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясининг биржа савдолари орқали техник олтингугурт маҳсулотини реализация қилишда, шу жумладан биржа савдоларида маҳсулот ҳажмларини номувофиқ қўйиш каби манипуляция ҳолатлари орқали маҳсулот нархларини ошириш аломатлари аниқланган.

Натижада биржа савдоларида техник олтингугурт маҳсулоти нархлари ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача ошишига сабаб бўлган.

Шу муносабат билан, Рақобат қўмитаси томонидан компанияга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилди.

Қўзғатилган иш ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг қўшимча ахборот берилади.

Аввалроқ қўмита Қорақалпоғистонда 15млрд. сўмлик давлат харидларида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+