platina.uz

Исроил Фаластиннинг минг гектардан ошиқ ҳудудини эгаллаб олди

Бу яҳудий давлати томонидан сўнгги 30 йилда эгалланган энг катта ҳудуддир. 

Жаҳон
4 июль, 9:06
Исроил Фаластиннинг минг гектардан ошиқ ҳудудини эгаллаб олди

Исроил раҳбарияти Ғарбий Соҳилдаги 1270 гектар майдонни "давлат ерлари" деб эълон қилди, бу сўнгги 30 йилдаги энг катта эгаллаб олинган Фаластин ҳудудидир.

Бу ҳақда "Шалом Ахшав" инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўз сайтида маълум қилди.

"2024 йил давлат ерларини декларациялаш миқёсида энг юқори чўққи ҳисобланади. 2024 йил бошидан бери Исроил Ғарбий Соҳилдаги 2370 гектарни давлат ерлари деб эълон қилди", — дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, Исроил Фаластинни тан олган давлатларга мурожаат қилган. Яҳудий давлатининг Германиядаги элчиси Рон Просорнинг айтишича, Исроил Фаластин давлатчилигини тан олган давлатларни кечирмайди. Унинг таъкидлашича, бу "террорчиларга бағрига шамол тегиши" деганидир.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+