15 млрд. сўмдан ошиқ давлат харидларида қонун бузилиши аниқланди

Қонун бузилиши Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим фан ва инновация вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ўтказган танлов савдолари билан боғлиқ. 

15 млрд. сўмдан ошиқ давлат харидларида қонун бузилиши аниқланди

Рақобат қўмитаси Қорақалпоғистонда 15 миллиард сўмлик давлат харидларида қонун бузилишини аниқлади. 

Қорақалпоғистон Рақобат қўмитаси томонидан 2024-йил 1-чораги давомида махсус ахборот порталидаги маълумотларга асосан давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидларда қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилган. 

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим фан ва инновация вазирлиги тизимидаги ташкилотлари томонидан ўтказилган танлов савдолари бўйича ўрганишлар ташкил этилди. Жами 21 та ҳолатда умумий қиймати 15 074 300.0 минг сўмлик бўлган тегишли платформалар орқали амалга оширилган давлат харидлари ўрганилди.

Давлат харидлари танловларининг баъзиларида иштирокчиларга қўйилаётган малака талабларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилмаган, айримларида ишлаб чиқилган мезонларда қандай ҳолатда юқори ёки паст балл қўйиш бўйича аниқ тартиб белгиланмаган, натижада харид комиссияси аъзолари томонидан иштирокчиларга асослантирилмаган баҳолар қўйилган ва харид ҳужжатларига мувофиқ таклифларни баҳолаш талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқланди.

Мисол учун:

– Олий таълим муассасалари томонидан 16 та ҳолатда ўтказилган танловларда жами 14 029 500.0 минг сўмлик;

– Касб-ҳунар мактабларида 3 та ҳолатда ўтказилган танловларда жами 685 000.0 минг сўмлик;

– Академик лицейларда 2 та ўтказилган танловларда 359 800.0 минг сўмлик ўтказилган танловлар ўрганиб чиқилган.

Ушбу ўрганишлар давомида, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 20, 46 моддалари талаблари бузилганлиги  аниқланди.

Ўрганиш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан бегиланган тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилиб тегишлича чоралар кўрилди.

Аввалроқ 8 миллиард сўмдан зиёд қонунга зид давлат харидлари аниқланганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+