Зеленский Путин билан музокара жараёнига розилик билдирди

Аммо бу музокаралар воситачи давлатлар иштирокида бўлиши керак. 

Жаҳон
2 кун аввал, 13:44
Зеленский Путин билан музокара жараёнига розилик билдирди

Украина президенти Владимир Зеленский Phladelphia Inquirer нашрига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш масаласига рози бўлди.

Илгари у Украинада ҳатто қонун билан мустаҳкамланган бундай музокараларнинг мумкин эмаслиги ҳақида бир неча бор гапирганди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия етакчиси билан музокараларнинг ягона варианти воситачилардан фойдаланишдир, чунки бу Қора денгиз дон йўлагини муҳокама қилиш ва яратиш жараёнида амалга оширилган.

"Ушбу модель Украина Россия билан эмас, балки БМТ ва Туркия билан музокаралар олиб борганида, дон йўлаги мисолида биринчи марта қўлланилган. Улар, ўз навбатида, биз билан музокаралар олиб бориш, кейин эса Россия Федерацияси билан тегишли шартнома имзолаш масъулиятини ўз зиммаларига олишди. Бу шундай ишлади: БМТ ва Туркия ўртасидаги иккита келишув амал қилди", — деди Зеленский.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, вазифа Украина ва украиналикларнинг барчасини бутунлай йўқ қилишнинг олдини олиш, украиналикларнинг ҳозирги ва келажак авлодлари хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Украина президенти таъкидлаганидек, иқтисодий хавфсизлик мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзолигидир. 

Бундан ташқари, у Украина НАТОда бўлиши кераклигига ишонади, чунки бусиз унинг мамлакати учун катта хавф мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Путин аввал тўртта ҳудуддан воз кечиш эвазига Украина билан келишувга розилик билдирганди. Киев буни қабул қилмаган. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+