Электромобилларнинг асосий камчилиги маълум қилинди
Ушбу турдаги автомобилларнинг кўпчилиги дастурий таъминот борасида камчиликларга дуч келмоқда.
JD Power тадқиқотчиларининг таъкидлашича, электромобилларнинг носозликлари кўпинча дастурий таъминот билан боғлиқ.
Бу ҳақда The Verge нашри хабар берди. Таҳлилчилар электр транспорт воситалари, гибрид автомобиллар ва ички ёнув двигателли (ISE) автомобилларнинг бузилиши ҳолатларини таҳлил қилишди.
Маълум бўлишича, электр автомобиллар ва плагинли гибридлар деярли ҳар бир параметр - двигатель, шасси, ёнилғи компонентлари ва бошқалар бўйича ички ёнув двигателли автомобилларга қараганда тез-тез бузилади. Сўров натижаларига кўра, 100 та бензин ва дизель ёқилғисига 180 та, электромобилга 266 та таъмирлаш ишлари тўғри келган. Йиғилган маълумотлар асосида мутахассислар электр транспортининг асосий муаммоси – дастурий таъминотни аниқлашга муваффақ бўлди.
Деярли ҳар доим муаммолар электроника билан боғлиқ эди.
JD Power эксперти Фрэнк Хэнлининг сўзларига кўра, электромобиллар ва гибрид автомобилларнинг жиддий бузилишлари ички ёнув двигателли автомобилларга қараганда уч баробар кўп қайд этилган.
Бундай муаммолар юзага келган тақдирда машинани дилерга олиб бориб бўлмайди ва уни таъмирлаш талаб қилинади – муаммони юқори техник даражада тузатиш керак. Verge замонавий электромобилларни "ғилдиракли компьютерлар" деб атади. Журналистларнинг таъкидлашича, автосаноат "ўз моделларига иложи борича кўпроқ дастурий таъминотни ўрнатишга хаотик тарзда ҳаракат қилмоқда".