Отабек Умаров Павел Дуров билан учрашди
"Ўзбекистонда Телеграм биринчи рақамли мессенжердан каттароқ нарсадир", дея ёзган Умаров.
Марказий Осиё ММА Конфедерацияси президенти, Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуров билан учрашди.
"Телеграм асосчиси Павел Дуровни Ўзбекистонда қабул қилиш катта шараф бўлди", деб ёзди Умаров ўзининг Телеграм-каналида.
"Уларнинг барчаси юксак даражадаги ўз ишининг усталари бўлибгина қолмай, балки дунёга қалби очиқ бўлган ажойиб инсонлар эканлигига шахсан ишонч ҳосил қилиш бениҳоя ёқимли ҳиссиётдир. Умид қиламизки, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари қолдирган таассуротлар ҳамда Телеграм фойдаланувчилари билан мулоқот уларга янги технологик ечимларни яратишга илҳом беради", дея қўшимча қилди Отабек Умаров.
Ўзбекистонда Телеграм "биринчи рақамли мессенжердан кўра каттароқ нарсадир", дея қўшимча қилди у.
Павел Дуров Марказий Осиё мамлакатларига сафар уюштирмоқда. Шу вақтга қадар Қирғизистон ва Ўзбекистонда бўлган Дуров айни дамда Қозоғистонга ташриф буюрди.