Шавкат Мирзиёев Россия ИИВ раҳбари билан учрашди
Мулоқотда миграция бўйича ҳамкорлик механизмлари алоҳида кўриб чиқилган.
Шавкат Мирзиёев бугун, 25 июн куни амалий ташриф билан келган Россия ички ишлар вазири Владимир Колоколцевни қабул қилди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари яқинда Доғистонда содир этилган террорчилик хуружи оқибатида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг оила аъзоларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирди.
Учрашувда терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, киберхавфсизлик ва рақамли экспертиза соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, миграция соҳасида ҳамкорлик механизмларининг самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.