platina.uz

Жанубий Кореяда Исроил бош вазири ва бошқа мансабдорларга қарши иш қўзғатилди

Рўйхатда Нетаняҳудан ташқари Исроил президенти, ЦАХАЛ раҳбари, мудофаа вазири, молия вазири ҳам бор. 

Жаҳон
25 июнь, 18:51
Жанубий Кореяда Исроил бош вазири ва бошқа мансабдорларга қарши иш қўзғатилди

Жанубий Кореяда Исроилнинг етти нафар юқори мансабдор шахси - бош вазир Бенямин Нетаняҳу, президент Ицхак Герцог, ЦАХАЛ бош штабининг бошлиғи Ҳерци Ҳа-Леви, мудофаа вазири Йоав Галант, ташқи ишлар вазири Исраэл Кац, молия вазири Бецалел Смотрич ва миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирга қарши даъво қўғатилди.

Бу ҳақда Исроилнинг Ynetnews хабар берган.

Даъво Корея Республикасининг “Демократия учун халқ бирдамлиги ташкилоти” - PSPD (People's Solidarity for Participatory томонидан илгари сурилган. Даъво аризасини 5000 дан ортиқ фуқаро, жумладан, мамлакат Миллий ассамблеясининг икки аъзоси имзолаган.

Даъво Исроил расмийларини Корея судлари ва мамлакатда суд қилиш учун Жанубий Кореяга экстрадиция қилишни талаб этади.

“Бу айблов шуни англатадики, 5000 га яқин даъвогар Ғазода геноцид содир этилганини тан олган. Улар фақат мотам тутиш билан чекланмасдан, исроиллик айбдор амалдорлар Жанубий Корея қонунчилигига мувофиқ жазоланишини талаб қилишмоқда”, - дейди PSPD вакили.

Ynetnews нашрига маълум қилишларича, Исроил ташқи сиёсат идораси ушбу даъво шикоятида исмлари келтирилган амалдорларга Жанубий Кореяга сафар қилишдан олдин, “кераксиз муаммоларга дуч келмаслик учун”, ТИВ билан келишиб олишни маслаҳат берган. Нашрнинг ёзишича, айни пайтда Исроил Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси барча яҳудий амалдорларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш чораларини ишлаб чиқмоқда.

Исроил Миллий хавфсизлик вазирлиги Жанубий Кореяда янграган даъвога берган жавоб баёнотида, бу каби баёнотлар уларнинг режаларига халақит бермаслигини маълум қилган.

ҲАМАС йўқ қилиниши, Ғазо сектори аҳолисини “ихтиёрий равишда” ҳудудни тарк этишга рағбатлантириш ҳамда Исроилнинг Ғазони эгаллашининг зарурлиги таъкидланган. Яҳудий давлати ўз фуқароларини шахсий қурол-яроғ билан қуроллантириб, бутун Исроил бўйлаб тезкор муносабат билдирувчи ҳарбий гуруҳлар ташкил этиш амалиётини тўхтатмаслиги қайд этилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+