Ливанда ҲАМАС раҳбарларидан бири ўлдирилди
У гуруҳга қурол-яроғ етказиб беришга жавобгар шахслардан бири бўлган.
Жаҳон
24 июнь, 10:14
Ливанда Исроил мудофаа кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида ҲАМАС ва "ал-Жамоа ал-Исломия" етакчиларидан бири Айман Гатма ҳалок бўлди.
Гатма автомобилини Исроил чегарасидан 40 километр узоқликдаги ал-Ҳяра шаҳри яқинида ҳайдаб кетаётганида дрон зарбаси ёрдами ўлдирилган.
Исроил қуролли кучлари ҳодиса ва унинг оқибатлари акс этган видеони чоп этди.
Гатма ҲАМАСнинг ва "ал-Исломия"нинг қуролланиши бўйича жавобгар бўлган.
Айни пайтда, Reuters шанба куни Исроилнинг анклав шимолидаги Ғазо шаҳрининг айрим қисмларига берган икки зарбаси натижасида камида 42 киши ҳалок бўлганини маълум қилган.