platina.uz

Бокуда қидирувдаги шахсни ушлаш пайтида уч полициячи ҳалок бўлди

Айбланувчи таслим бўлишдан бош тортиб, ўз оила аъзоларидан тирик қалқон сифатида фойдаланган. 

Жаҳон
24 июнь, 11:58
Бокуда қидирувдаги шахсни ушлаш пайтида уч полициячи ҳалок бўлди

Бокуда жиноятчини қўлга олиш чоғида уч полициячи ва бир фуқаро ҳалок бўлди.

24 июнь куни Боку шаҳри, Хазар туманида бир неча бор судланган ва қидирувда бўлган 1986 йилда туғилган Оллоҳвердиев Ровшан Ўғтай ўғлини қўлга олиш чоғида милиция ходимларига қуролли қаршилик кўрсатган.

Натижада бир фуқаро ва уч полициячи ҳалок бўлган. Бу ҳақда Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурасининг қўшма баёнотида маълумот берилди.

“Жиноятчи полициянинг ўч олишига йўл қўймаслик мақсадида ўз оила аъзоларидан тирик қалқон сифатида фойдаланган ва вазиятдан фойдаланиб, "Ланкастер" русумли ов милтиғидан ўқ узган, натижада бир фуқаро ва уч нафар полициячи ҳалок бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида Р.Оллахвердиев ички ишлар ходимлари томонидан зарарсизлантирилди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади бошқармаларнинг қўшма баёнотида.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+