platina.uz

Озарбайжон Францияга жиддий айблов қўйди

Арманистон ва Франция ҳарбий ҳамкорлик бўйича янги шартномалар, Цезар артиллерия қурилмаларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. 

Жаҳон
22 июнь, 10:08
Озарбайжон Францияга жиддий айблов қўйди

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон ва Францияни Жанубий Кавказ минтақасида можарони кучайтираётганликда айблади.

Вазирлик баёнотида айтилишича, вазиятнинг кескинлашуви учун жавобгарлик бутунлай Арманистон раҳбарияти ва "Макрон диктатураси" зиммасига тушади.

Озарбайжоннинг даъво қилишича, огоҳлантиришларга қарамай, Франция Арманистонни ҳалокатли артиллерия ва бошқа қуроллар билан таъминлашда давом этмоқда.

"Франциянинг Арманистонни ҳалокатли ва ҳужумкор артиллерия қурилмалари ва бошқа турдаги қуроллар билан таъминлагани Франциянинг Жанубий Кавказ минтақасидаги провокацион фаолиятининг яна бир далилидир", — дея таъкидлайди Озарбайжон Мудофаа вазирлиги.

Вазирлик, шунингдек, Франция ва Арманистон ўртасида Цезар ўзиюрар артиллерия тизимини сотиб олиш бўйича имзоланган шартнома бу позицияни тасдиқлаганини таъкидлади. Расмий Боку Францияни Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга тўсқинлик қилаётганликда айблаб, Париж сиёсатини "милитаризация ва геосиёсий интрига" деб атади.

"Макрон режими Жанубий Кавказ минтақасида ҳарбийлаштириш ва геосиёсий интрига сиёсатини олиб борар экан, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашувига тўсқинлик қилмоқда ва минтақада нотинчликни таъминламоқда", — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон ва Франция ҳарбий ҳамкорлик бўйича янги шартномалар, жумладан Цезар артиллерия қурилмаларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолагани маълум бўлган эди. Франция Мудофаа вазирлиги раҳбари Себастян Лекорну мамлакатининг Арманистон билан мудофаа соҳасидаги алоқалари мустаҳкамланишига ишонтирди.

Мазкур келишувнинг имзоланиши Арманистон мудофаа вазири Сурен Папикяннинг Францияга ташрифи чоғида бўлиб ўтди, у Eurocatory 2024 кўргазмасига ташриф буюрди ва француз ҳамкасби билан учрашди. Бундан ташқари, Арманистон Франко-Германия концерни KNDC билан ҳамкорлик шартномаси тузди, унинг тафсилотлари ошкор қилинмаяпти.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+