Рақамли технологиялар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Олимжон Умаров 2017-2020 йилларда ҳам АКТ вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Умаров Олимжон Мухамаджанович – Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Бунгача ушбу лавозимда Пекос Олег Андреевич ишлаб келаётганди.
Олимжон Умаров аввал ҳам ушбу вазирликда ( аввалги АКТ вазирлиги) 2017-2020 йилларда вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Олимжон Умаров 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 2007 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини, 2017 йилда Сонгюнгван университетини (Жанубий Корея) тамомлаган.
У 2017—2020 йилларда АКТ вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2020 йил майида Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси — ИТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.