platina.uz

Ҳалилилло Тўрахўжаев Рақобат қўмитаси раиси лавозимига сайланди

Тўрахўжаев бунгача Олий суд раиси ўринбосари лавозимида ишлаганди. 

Жамият
21 июнь, 14:03
Ҳалилилло Тўрахўжаев Рақобат қўмитаси раиси лавозимига сайланди

Ҳалилилло Тўрахўжаев Рақобат қўмитаси раиси лавозимига сайланди.

Сенатнинг 53-ялпи мажлисида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 95-моддаси ҳамда 109-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Сенат томонидан сайланади.

Ҳалилилло Собиржонович Тўрахўжаев Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига сайланди.

Тўрахўжаев бунгача Олий суд раиси ўринбосари лавозимида ишлаганди.

Олдинроқ Ниғматилла Йўлдошев Бош прокурор лавозимида тайинланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+