Москвада кучли тўфон ва ёмғир кузатилмоқда
Прогнозларга кўра, айрим жойларда дўл ёғиши, шамол тезлиги 18-23 м/с гача етиши кутилмоқда.
Россия пойтахти Москвада кучли ёмғир ёғди, шамол сезиларли даражада кучайди. Пайшанба куни пойтахтда яна кучли довул ва тўфонлар кузатилиши мумкин, дейди синоптиклар.
Шаҳарда ёмон об-ҳаво туфайли об-ҳаво хавфининг "тўқ сариқ" даражаси эълон қилинди. Мазкур ноқулай об-ҳаво маҳаллий вақт билан 22:00 гача давом этиши кутилмоқда, табиий офатлар, вайронагарчиликлар эҳтимоли бор.
Прогнозларга кўра, айрим жойларда дўл ёғиши, шамол тезлиги 18-23 м/с гача етиши кутилмоқда.
Шаҳар маданият ва истироҳат боғи ноқулай об-ҳаво туфайли ёпилган. Москва ҳайвонот боғи вақтинча ишини тўхтатди.
Транспорт департаменти ер усти транспортида маҳаллий кечикишлар юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Баъзи маршрутлар оператив равишда ўзгартирилиши мумкин. Йўловчилардан эҳтиёт бўлиш ва ҳайдовчиларнинг эълонларини тинглаш сўралади. Ҳайдовчиларга автомобилда саёҳат қилмаслик ва метродан фойдаланмаслик тавсия этилади. Шаҳар хизматлари кучайтирилган режимда ишлайди.
Москва маъмурияти фуқаролардан ёмон об-ҳаво шароитида кўчада қолмасликни сўрамоқда.