Ким Чен Ин Путинга овчи итлар совға қилди

Путин  эса Шимолий Корея раҳбарига Aurus автомобили, ханжар ва сервиз туҳфа қилган. 

Жаҳон
20 июнь, 9:40
Ким Чен Ин Путинга овчи итлар совға қилди

Россия президенти Владимир Путиннинг Шимолий Кореяга ташрифи чоғида мамлакат раҳбари Ким Чен Ин унга кам учрайдиган пунгсан зотли иккита овчи итини совға қилди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

"Ўртоқ Ким Чен Ин фахрий меҳмонлар учун Кумсусан қароргоҳи боғида президент Путинга мамлакатимизнинг миллий ит зоти бўлган пунгсан итларини совға қилди", — дейилади агентлик баёнотида.

Шунингдек, Ким Чен Ин Владимир Путинни КХДРнинг олий давлат мукофоти – Ким Ир Сен ордени билан тақдирлади. Тақдирлаш маросими 19 июнь куни Пхенян шаҳрида бўлиб ўтди. Орден "икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда алоҳида хизматлари бор" Россия президентига "чексиз ҳурмат ва ишонч белгиси сифатида" тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковга кўра, Путин Ким Чен Инга Aurus автомобили, ханжар ва сервиз совға қилган. 

Владимир Путин 18-19 июнь кунлари КХДРда амалий ташриф билан бўлди. Умуман олганда, давлат раҳбарлари музокараларга 11 соатдан ортиқ вақт сарфладилар. Учрашув якунлари бўйича Россия ва КХДР ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланди. Шундан сўнг Владимир Путин Ветнамга йўл олди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+