Ўзбекистон ва Жанубий Корея раҳбарлари Регистонга ташриф буюрдилар
Юн Сок Ёлнинг Ўзбекистонга сафари Самарқандда давом этди.
Сиёсат
15 июнь, 15:37
Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёл Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси билан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳрига учиб кетди.
Ўзбекистон ва Корея етакчиларининг мулоқоти Самарқандда давом этмоқда. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёл рафиқалари билан дастлаб Регистон ансамблига ташриф буюрдилар.
Жанубий Корея президентининг ташрифи Самарқандда давом этмоқда.
Бир кун аввал Тошкентда икки давлат раҳбарлари тор ва кенг доираларда музокаралар олиб борган ва шартномалар имзоланганди.